Си Цзиньпин янги “Совуқ уруш” таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

Си Цзиньпин янги “Совуқ уруш” таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

Хитой етакчисининг сўзларига кўра, дунёда янги совуқ уруш менталитети тарқалиши реал таҳдиди мавжуд ва бунинг олдини олиш учун ШҲТ ягона концепция асосида хавфсизликни ҳимоя қилиши керак.

“Биз хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорликка асосланган, умумий кенг қамровли ва барқарор концепцияга амал қилишимиз керак”, — деди у ўз нутқида.

Си Цзиньпин аниқлик киритишича, ШҲТ давлатлари халқаро майдондаги мураккаб чақириқлар ва катта ўзгаришларга ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш орқали жавоб бериши керак. Бунинг учун ўзаро манфаатдорлик тамойилига амал қилиш зарур.

Хитой Халқ Республикаси раиси шу тарзда ҳаракат қилиш орқали ташкилотга аъзо давлатлар узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва глобал хавфсизликни ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишини эслатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!