Самарқандда 35 нафар раҳбарлар 64,6 млн сўм миқдорда маъмурий жаримага тортилди

Самарқандда 35 нафар раҳбарлар 64,6 млн сўм миқдорда маъмурий жаримага тортилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан hrm.argos.uz — инсон ресурсларини бошқаришнинг ягона электрон ахборот тизими жорий этилган. Натижада вакант лавозим учун ўтказилаётган танловдан тортиб, кадрларга оид барча ҳужжатларни юритиш фақатгина шу платформада амалга ошириладиган бўлди.

Агентликнинг Самарқанд вилояти филиали томонидан ҳам вилоятдаги давлат органларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлари ва ҳужжатларини платформада ўз вақтида шакллантирилиши ҳамда юритилиши доимий мониторинг қилиб келинмоқда.

2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида ўтказилган мониторинг натижасига кўра, белгиланган қарор талабларига риоя қилмаган ҳамда сусткашликка йўл қўйган Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги 5 та вилоят бошқарма бошлиқлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 13 та, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 8 та ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг 9 та туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари, жами 35 нафар раҳбарлар 64,6 млн сўм миқдорда маъмурий жаримага тортилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!