Ўзбекистон ва Вьетнам туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

A A A
Ўзбекистон ва Вьетнам туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Бугун, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган «ИнтерCонтинентал Ташкент» меҳмонхонасида Вьетнам Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Ветнамда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Ветнам туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Бизнес-форум Ўзбекистоннинг «Престиге Травел» компанияси ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Ветнамнинг давлат ва хусусий сектор вакиллари, жумладан, ҳукумат вакиллари, бизнес раҳбарлари ва инвесторлар, шунингдек, икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда жорий йилнинг 27-октабр санасидан бошлаб Тошкент ва Ветнамнинг Фукуок ороллари ўртасида «Узбекистан аирwайс» авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри авиарейслар фаолияти йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинди.

Мунтазам равишда ҳафтада икки маротаба амалга ошириладиган рейслар орқали қишки туризм мавсумида Ветнамдан мамлакатимизга сайёҳлар оқимининг оширилиши, шунингдек, учинчи давлат фуқароларининг мамалакатимиз орқали Фукуок оролларига етиб олишлари ҳамда у ерда дам олаётган бошқа давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келишлари учун қулай имкониятлар яратилади.

«2023 йилда Ветнам Республикасидан Ўзбекистонга 2 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткич бир неча карра ортиши кутилмоқда. Бунда Ўзбекистон ва Ветнам ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади. Ветнам давлатида юртингизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қайд этишим лозим. Бу эса икки томонлама сайёҳлар алмашинувида манфаатлидир», деб айтиб ўтди Ветнам расмийси Александра Нгуэн.

“Ветнамдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз. Ўтган йили «Престиге Травел» томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Ветнамга саёҳатлари ташкил этилган эди. Шу қаторида минглаб ветнамликларни турист сифатида мамлакатимизга олиб кирдик. Мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда биздаги салоҳиятни хорижда янада кенгроқ тарғиб қилиш, халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ноодатий тарзда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан бугунгидек икки томонлама очиқ мулоқотлар қатор янгиликларга қўл уришимиз учун асосдир. Биз Ветнам давлатида юртимизнинг туризм имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қадрлаймиз”, – деб таъкидлади «Престиге Травел» компанияси асосчиси Ойбек Аҳмедов.

Форум давомида Ўзбекистон ва Ветнам томонлари вакиллари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Ветнам ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар. Форум Ўзбекистон ва Ветнам сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумларини имзолаш маросими билан якунланди.

Ўзбекистон-Ветнам сайёҳлик бизнес-форуми икки давлат вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Форум иштирокчиларга ҳамкорлик ва инвестициялар учун янги имкониятларни ўрганиш учун платформа тақдим этди. Мазкур тадбир Ўзбекистон туризм индустриясининг юксалиши ва ривожланишига, мамлакатимизнинг жаҳон туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ушбу тадбирни ташкил этишда ташаббус кўрсатган «Престиге Травел» компаниясига 2018 йилда асос солинган бўлиб, компания томонидан шу вақтга қадар Ўзбекистон учун янги йўналишларда авиарейслар қўйилишида муҳим ташаббуслар кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, «Престиге Травел» компанияси томонидан 2018 йили Тошкентдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳригага илк марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширила бошланди. Шунингдек, 2021 йил май ойида Мисрнинг энг йирик туристик марказларидан бири Ҳургада шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган бўлса, шу йилнинг ўзида Ветнамнинг Фукуок оролига ҳам янги йўналиш очилди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг ёзида Ветнамдаги курорт шаҳарлардан бири ҳисобланмиш Нҳа Транг шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар қўйилди.

2023 йилда эса, «Престиге Травел» компанияси томонидан июнидан бошлаб, Черногория ва Ветнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!