Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилади

A A A
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилади

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 сентябрь ҳолатига 39,15 млрд. долларни (+4,7 фоиз) ташкил этиб, август ойи давомида 1,75 млрд. долларга ошган.

Бу статистика юритилган бутун давр учун навбатдаги рекорд кўрсаткичдир.

Регулятор маълумотларига кўра, ўтган ойда хорижий валютадаги захиралар 503,1 млн. долларга – 7,69 млрд. доллардан 8,19 млрд. долларгача ошган (июнь-июль ойларида олтин сотиб олиш ҳисобига 1,58 млрд. долларга камайиш кузатилган).

Шунга қарамай, йил бошидан буён (январь-август) валюта захиралари 1,18 миллиард долларга қисқарди, шу жумладан, 2019 йилда мамлакат чиқарган 500 миллион долларлик суверен еврооблигациялар бўйича қарзни тўлаш ҳисобига.

Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми июнь-июль ойларидаги ўсишдан сўнг (18,94 тонна) 10 минг троя унцияга (311 кг.) камайиб, 12,04 миллион троя унцияни (371,7 тонна) ташкил этди.

Шунга қарамай, олтин захирасининг қиймати яна 1,24 миллиард долларга – 29,16 миллиард доллардан 30,4 миллиард долларгача ошди. Бу 2013 йилдан бери статистика юритилган барча вақтлар учун рекорддир. Бунинг сабаби: август ойида олтин котировкаси бир унция учун 2446,28 доллардан 2502,77 долларга (+2,3 фоиз) кўтарилди.

Умуман олганда, йил бошидан буён Марказий банкнинг олтин захиралари қиймати 5,77 млрд. долларга ошди.

Захираларда, шунингдек, 35,48 миллион долларлик АҚШ ғазна облигациялари ҳам мавжуд. Илгари Марказий банк олтин-валюта захираларини диверсификация қилишга киришгани ва чет эл давлатларининг қимматли қоғозларини харид қила бошлаганини маълум қилганди.

Захираларнинг ўсишига қарамай, у 12 ойлик импортни қоплашга етади (илгари 20 ой эди).

Шуни таъкидлаш лозимки, Марказий банк ўз захираларида амалда давлат бюджетининг бир қисмига айланган Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини ҳам кўрсатади. Бу жамғарманинг ҳажми ошкор қилинмайди. S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги илгари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини Марказий банк захираларидан чиқариб ташлаётганини маълум қилганди. Чунки жамғарма маблағлари асосан пул-кредит ёки тўлов эҳтиёжлари учун эмас, балки фискал мақсадлар учун мўлжалланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, олтин нархининг тушиши кутилаётгани ва жорий ҳисоб рақамининг тақчиллиги давом этаётгани сабабли Ўзбекистоннинг фойдаланиш мумкин бўлган валюта захиралари 2027 йилгача қисқаради. Марказий банкнинг монетар олтин захиралари олтин-валюта захиралари умумий ҳажмининг 80 фоиздан ортиғини ташкил этади. Марказий банк Ўзбекистонда қазиб олинаётган олтинни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга. У олтинни маҳаллий валютада сотиб олади, кейин эса интервенциясининг ўзбек сўмига таъсирини қоплаш учун долларни маҳаллий бозорда сотади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Муниса Ризаева тўй хизматлари нархини ошкор қилди: Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги фарқ қанча?

Таниқли хонанда Муниса Ризаева "ИнтервюТв" лойиҳасига берган интервьюсида тўй хизматлари учун белгиланган нархларни ошкор қилди.

Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган.

Сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси яқинлашмоқда. Бу бутун дунёдаги об-ҳавога таъсир қилиши мумкин

Маълумот учун, Эл-Нино — ҳар икки йилдан етти йилгача бўлган даврда такрорланиб турадиган иқлим ҳодисасидир.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

КХДР АҚШнинг ядровий қуролдан воз кечиш чақириғига жавоб берди

Бу ҳақда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

Қатар Эронга 12 миллиард доллар таклиф қилди

Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.

Қатар давлат инвестиция жамғармаси Швейцарияга гол урган футболчига жуда катта мукофот тўлайди

Қатар давлат инвестиция жамғармаси Ҳуҳига ЖЧдаги голи учун 3 миллион доллар ва ярим миллиондан қимматроқ Rolls-Royce Phantom совға қилади

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Жавоҳир Синдаров жаҳон рейтингида кўтарилди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров классик шахмат бўйича жаҳон рейтингида тўртинчи поғонага кўтарилди.

Трамп Эронга жиддий ён босди

Бундай фикрни Жо Байден маъмурияти давридаги Давлат департаментининг собиқ матбуот котиби Метю Миллер билдирди.

"Путин ўз исмини тарихдаги энг даҳшатли ваҳшийлар рўйхатига абадий ёзиб қўйди"

Украина ТИВ раҳбари Россиянинг Киево-Печерск лаврасига берган зарбасини ваҳшийлик деб атади

Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди

Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.

Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади

​Германия ҲҲK раҳбари агар Россия NATO аъзоси бўлган бирор мамлакатга ҳужум қилса, Калининградга ҳаводан зарба бериш билан таҳдид қилди.

Туркияда “Ўзбекистон маҳалласи” ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

Шунингдек, Ҳатай вилоятида Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Буюк Британия бош вазирига тегишли мулкларга ўт қўйишда икки нафар Украинада туғилган эркак айбдор деб топилди

Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.

Барча Жаҳон урушларини Европа бошлаган — Лавров

Россия ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари:

Самарқандда уч ёшли бола боғчадаги сув ҳавзасига тушиб кетиб, вафот этди

“Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

АҚШнинг Канзас-Сити яқинида парашютчилар бўлган самолёт ҳалокатга учради

Қутқарув хизматлари самолётдан сакраб қолишга улгурган парашютчиларни топиш умидида ҳалокат жойи атрофини кўздан кечирди, бироқ омон қолганларни топа олмади

Россия Украинадаги урушга давлат бюджетининг ярмини сарфлай бошлади – немис иқтисодчиси тахлили

Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.

Исроил: Эрон масаласида АҚШдан мустақил ҳаракат қиламиз

Исроил мудофаа вазири мамлакат Эрон билан боғлиқ хавфсизлик масалаларида АҚШдан мустақил қарор қабул қилишда давом этишини билдирди.

Қашқадарёда ўзини прокурор деб таништирган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилоятида бир шахс ўзини прокурор сифатида таништириб, фуқародан пул талаб қилган.

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 1999 й.т. бошқа бир фуқарони ҳам Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олганлиги маълум бўлди.

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинидан жасад топилди

Марҳумнинг шахси ҳозирча сир сақланмоқда.

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилди

Қонун (ЎРҚ–1151-сон, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.