Хитой ва Россия ўртасидаги ҳарбий машғулотлар эълон қилинди

Хитой ва Россия ўртасидаги ҳарбий машғулотлар эълон қилинди

Хитой шу ойда Россия билан «Шимол-2024» қўшма ҳарбий машғулотларини эълон қилди.

Хитой Мудофаа вазирлиги баёнотида уларнинг мақсади икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги «стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш» ва «хавфсизликка таҳдидларга биргаликда қарши курашиш» қобилиятини кучайтириш бўлишини айтди.

Ушбу маълумотларга кўра, ҳар икки мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий авиацияси Япон денгизи ва Охотскдаги Россия қирғоқлари олдидаги маневрларда иштирок этади. Улар доирасида «Тинч океанининг муҳим денгиз ҳудудларига» қўшма денгиз патрули юборилади.

Бундан ташқари, ХХР Россиянинг Океан-2024 стратегик машқларида иштирок этади, дейилади баёнотда. Уларнинг аниқ санаси маълум эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!