Модининг маслаҳатчиси Москвага келади

Модининг маслаҳатчиси Москвага келади

India Today” телеканали Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун яқин кунларда Россияга келишини маълум қилди.

“У Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатни муҳокама қилиш учун Россия Президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи”, дейилган ахборотда.

Таъкидланишича, Довал ушбу сафари чоғида БРИКСга аъзо давлатларнинг хавфсизлик масалалари учун масъул вакиллари учрашувида иштирок этади, Россия ва Хитой расмийлари билан музокара ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!