ХХР норозилигига қарамай, немис кемалари Тайвань бўғози орқали ўтади

ХХР норозилигига қарамай, немис кемалари Тайвань бўғози орқали ўтади

Германия ҳарбий кемалари сентябрь ойида Тайвань бўғози орқали ўтади. “Spiegel” нашри ёзишича, бу қарор Хитой билан “дипломатик келишмовчилик” келтириб чиқариши мумкин.

– Пекин огоҳлантирганига қарамай, “Баден-Вюртемберг” фрегати ва “Франкфурт-Майн” ҳарбий ёрдам кемаси сентябрь ойи ўрталарида Жанубий Кореядан Жакартага қараб Тайвань бўғози орқали ўтади, – дейилган хабарда. – Ҳукумат Хитой билан “дипломатик келишмовчилик”ка тайёр, чунки кемаларни жўнатиш режасини расман эълон қилмоқчи эмас. Халқаро ҳуқуқ меъёрига кўра, бўғозда кема қатнови эркин амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!