Самарқанд вилоятидаги Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

Самарқанд вилоятидаги Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, кундуз куни маҳаллий аҳоли ариқ бўйида қалқиб турган қиз болага тегишли либослар тахламини топиб олганлар.

Шундан сўнг улар ҳуқуқ тартибот органларига топилма ҳақида хабар беришган.

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан Булунғур ариғи суви тўсилган ва биринчи совхоз томондан ҳақиқатда қиз боланинг жасади сувдан топилган.

Аёл нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

Ҳозирда суртиштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!