Садир Жапаров Қозоғистонга келади

Садир Жапаров Қозоғистонга келади

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари амалий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг маълум қилишича, Садир Жапаров ташриф давомида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

Томонлар ўзаро манфаатли барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Қозоғистон муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.

Ташриф доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Қирғизистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Олий Давлатлараро Кенгашининг олтинчи мажлисида, шунингдек, Астанада қирғиз достонининг “Манас” қаҳрамони ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади.

Таъкидланишича, ташриф муносабати билан “Қирғизистон – Қозоғистон” бизнес-форуми, оқсоқоллар ва ижодкор зиёлиларнинг давра суҳбати, Қирғизистон-Қозоғистон ёшлар форуми, “Қозоғистон Республикасининг истиқболлари” олимлар форуми каби қатор тадбирлар ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!