Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилишди

Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилишди

Баъзи Ғарб давлатлари Исроилга қурол сотишни тўхтатишни таклиф қилишди.

Бу ҳақда РИА Новости “Hurriyet” газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Исроил ва Тел-Авивни қўллаб-қувватловчи давлатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган босим элементларини муҳокама қилган.

“Муҳокама учун кўплаб таклифлар илгари сурилди. Асосий мақсад – бу босим элементлари пакетига фақат айрим давлатларни эмас, балки кўпроқ давлатларни киритиш. Айниқса Ғарб давлатларини... Мавжуд маълумотларга кўра, баъзи Ғарб давлатлари ҳам бу лойиҳани қўллаб-қуввайди", – деб ёзди газетанинг ҳукумат доираларига яқин бўлган шарҳловчиси Ҳанде Фират.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!