Ўзбекистонда аҳоли давлатга электр сотиб фойда қилиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли давлатга электр сотиб фойда қилиши мумкин

Аҳолининг қуёш панели ўрнатишдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида жорий қилинган “Қуёшли хонадон” дастурига кўра, қуёш панели ўрнатган аҳолидан ҳар бир кВт·соат электрни 1000 сўмдан сотиб олиш тизими йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда 11 мингга яқин хонадон эгалари бу имкониятдан самарали фойдаланяпти.

Шунингдек, хонадонларга қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатишда жисмоний шахсларга бир қатор имтиёзлар жорий қилинмоқда. Жисмоний шахслар учун қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини онлайн сотиб олиш имконини берувчи платформа – https://energymarket.uz ишга туширилган.

Ушбу қурилмаларни икки хил усулда харид қилиш мумкин. Биринчиси, 3 йил муддатда фоизсиз (0%) бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда. Иккинчиси, тўлиқ сотиб олиш орқали. Тўлиқ сотиб олганда, истеъмолчига қувватига қараб давлат томонидан компенсация берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!