Россияда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон дўстлик ўйинлари бекор қилинди

Россияда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон дўстлик ўйинлари бекор қилинди

📌Кейинги йили Париждаги Олимпиадага муқобил мусобақалар бўлиб ўтиши мумкин, деди мамлакат оғир атлетика федерацияси президенти Максим Агапитов бекор қилиш сабабларини тушунтирмади;
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясига Францияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этишга рухсат берилмаган. Унинг фуқаролари мусобақаларда мамлакатни кўрсатмасдан, фақат «индивидуал нейтрал спортчилар» сифатида иштирок этишлари мумкин бўлади. Улар учун жамоавий мусобақалар бундан мустасно.

⛔️Халқаро олимпия қўмитаси қарори Россия Қуролли кучларининг Украинага бостириб кириши муносабати билан санкция сифатида қабул қилинди. Шу муносабат билан расмийлар норозилик белгиси сифатида 26 июль куни Парижда очиладиган мусобақаларни федерал телеканалларда намойиш этмасликка қарор қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!