Исроил Мадримов кейинги жангини камар учун ўтказиши мумкин

Исроил Мадримов кейинги жангини камар учун ўтказиши мумкин

Супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов кейинги жангида WBC Interim камари соҳиби, америкалик Вержил Ортис билан тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистони кўнгилочар департаменти бошқармаси раиси Турки ал аш Шайх маълум қилди.

"Биз Ортис учун уч нафар энг яхши рақибларни танладик. Агар Кроуфорд жанг қилишни истамаса, Виржил учун уч нафар идеал рақиблар бор. Биринчиси - Исроил Мадримов! У бу жангга ҳақли. Иккинчиси эса Жейрон Эннис, у хам бу жангга хақдор. Кейингиси Тим Сзю, лекин мен Сзю билан ишлашни хоҳламайман. У менга ўртамизда нима бўлганини тушунтириб бериши керак. Бу аниқ унга йўлланган хабар", деди ал аш Шайх.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!