Исландияда муз ғори зиёратчилар устига қулади

Исландияда муз ғори зиёратчилар устига қулади

Исландияда муз ғорининг зиёратчилар устига қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолди.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 25 нафар сайёҳдан иборат гуруҳ қулаган пайтда машҳур Бреидамеркуржокулл музлиги ғорида бўлган.

Икки сайёҳ оғир жароҳат олган.

Фавқулодда ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса вулқон отилиши билан боғлиқ эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!