Ким Чен Ин камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ниятида

 Ким Чен Ин камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ниятида

КХДР Миллий мудофаа академияси дрон институти камикадзе-дронларни синовдан ўтказди. Синовларни КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи кузатиб турган. Мамлакат расмийларининг таъкидлашича, синовлар муваффақиятли ўтган – дронлар белгиланган маршрутлар бўйлаб учиб, нишонларни топиб, уларни йўқ қилган.

Шундан сўнг Ким Чен Ин Шимолий Корея армиясини ушбу турдаги қуроллар билан тезкор таъминлаш, тактик пиёдалар ва махсус операциялар бўлинмаларида шу турдаги дронлардан фойдаланиш учун камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Шимолий Корея ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин бўлган “Хэил-5-23” сув ости дрон тизимини синовдан ўтказилганини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!