Россия спиртли ичимликлар бозори ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринда туради

Россия спиртли ичимликлар бозори ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринда туради

Алкоголь саноатининг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни ва Россия Федерациясининг ўрнини глобал ўрганиш натижалари RBC Wine томонидан тақдим этилган.

Спиртли ичимликлар саноати глобал ялпи ички маҳсулотга 730 миллиард доллар ҳисса қўшади Алкоголь саноати сайёрадаги ҳар 84 та иш жойини таъминлайди ва глобал ялпи ички маҳсулотнинг ҳар 140 долларига 1 доллар ҳисса қўшади. Саноат 36 миллион иш ўрни яратади ва ўз ходимларига ҳар йили 15 миллиард доллар маош беради ва ўтган йили унинг солиқ тўлови 390 миллиард доллардан ошди.

«Агар алкоголь саноати алоҳида давлат бўлганида, у дунёдаги энг йирик 20 та иқтисодиётдан бири бўлар эди», деди Moёt Hennessy компаниясининг бош директори ва Бутунжаҳон алкоголь иттифоқи президенти Филипп Шаус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!