Роберт Фицога уюштирилган суиқасд теракт сифатида таснифланди

Роберт Фицога уюштирилган суиқасд теракт сифатида таснифланди

Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирилганидан 7 ҳафта ўтиб, жиноят “террорчилик ҳаракати” сифатида таснифланди. 4 июль, пайшанба куни бош прокурор Марош Жилинка айбловларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни маълум қилди, деб хабар беради dw.com.

Ҳужум содир бўлган жойда қўлга олингани тахмин қилинган ҳужумчига умрбод қамоқ жазоси кутилмоқда. Бундан ташқари, ушбу жиноятни жамоатчилик томонидан маъқуллаш озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гумонланувчига “ўта оғир террорчилик жинояти”да айбланаётгани маълум қилинди, деди Словакия Бош прокуратураси матбуот котиби Зузана Дробова AFP агентлигига. У дастлаб қотилликка уринишда айбланган.

Словакия бош вазирига суиқасд 15 май куни мамлакатнинг марказий қисмидаги Гандлов шаҳрида содир бўлди. ОАВ гувоҳларга таянган ҳолда хабар беришича, Роберт Фицо ҳукумат сайёр мажлисидан сўнг маҳаллий аҳолига яқинлашган ва шу вақтда ўқ узилган. Сиёсатчи қорни, қўли ва оёғидан яраланган. Вазирлар кабинети раҳбари вертолётда Банска-Бистрица шаҳрига олиб кетилди. Кейинги кунларда 59 ёшли Фицо иккита мураккаб операцияни бошдан кечирди ва май ойининг охирида касалхонадан чиқди ва тузалиб кетди.

Ҳужум қилган 71 ёшли ёзувчи Юрай Цинтула воқеа жойида қўлга олинди. 18 май куни Пезинок шаҳри суди эркакни ҳибсга олишга қарор қилди. ОАВ маълумотларига кўра, Цинтула ўз ҳаракатини Фицо ҳукумати фаолиятига рози эмаслиги ва сўроқ пайтида бош вазирга шахсий нафрати билан изоҳлаган, у айбини тан олган; Словакия расмийлари ҳам ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилиши мумкин эмаслигини истисно қилмаяпти, дея маълум қилди 19 май куни мамлакат ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эшток.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!