Риши Сунак ўз рақибини ғалаба билан табриклади

Риши Сунак ўз рақибини ғалаба билан табриклади

Британия Бош вазири Риши Сунак лейбористлар партияси етакчиси Кей Стармерга қўнғироқ қилиб, Британия парламенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақида РИА Новости нашри хабар бермоқда.

Сайловда ғалаба қозонган партия раҳбари янги бош вазир бўлади ва Британия ҳукуматини тузади. Консерваторлар умуман мағлуб бўлганига қарамай, уларнинг етакчиси Сунак парламентдаги ўз ўрнини сақлаб қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!