Қуёшда олтинчи бор кучли чақнаш юз берди

Қуёшда олтинчи бор кучли чақнаш юз берди

Олимлар 22 июль куни Қуёшда М синфидаги чақнашни қайд этди.

“22 июль куни Москва вақти билан соат 12:35 да 3762 (S12E42) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 9 дақиқа давом этган М1.4 чақнаши қайд этилди. Москва вақти билан соат 16:00 да М1.5 чақнаши рентген диапазонида 17 дақиқа давом этди ва у 3744 (N14W88) қуёш доғлари гуруҳида қайд этилди”, дейилади хабарда.

Иккала чақнаш ҳам юқори частотали радио алоқасининг узилишига олиб келди.

Аввалроқ, тўртта М синфидаги чақнашлар душанба куни кечаси ва учтаси эрталаб содир бўлди.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги радиация қуввати 1 квадрат метрга 10 нановаттга тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашларда одатда қуёш плазмасининг эмиссияси юзага келади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин.

Май ойи бошидаги қуёш чақнашлари 2005 йилдан буён Ердаги энг узоқ давом этган ва энг кучли магнит бўронига олиб келди, бу 11 майга ўтар кечаси қуввати G5 экстремал даражага етди, деб хабар беради tass.ru.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!