Қирғизистон Қозоғистон полициясига 50 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Қирғизистон Қозоғистон полициясига 50 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги сел оқибатларини бартараф этиш учун Қозоғистон полициясига 50 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идораларига дори-дармонлар, резина этиклар, дизель ва электр генераторлари, пуфланадиган қайиқлар, чодирлар, матраслар, озиқ-овқат, кўрпа-тўшаклар етказиб берилади.

“Бундай дамларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш муҳим”, - дея изоҳ берди вазирлик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!