Қашқадарёда тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди

Қашқадарёда тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди

Қашқадарёда ҳамшира Холбека Бобоқулова президент фармонига кўра II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

37 йилдан буён ҳамширалик фаолиятини олиб бораётган 54 ёшли Холбека Бобоқулова беморларнинг олдига эшакда қатнагани билан машҳур.

Қашқадарёда тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023

Қашқадарёда тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди

Аёл Чироқчи марказидан 30 км узоқликда жойлашган тоғли Даштқизилчорва қишлоғида яшайди. Қишлоқ фуқароларининг уйлари бир-биридан 2-3 км узоқликда жойлашган.

Ҳамшира ҳеч қандай техникага эга эмаслигини тан олади ва шунинг учун бемор ёрдамга муҳтож бўлганида, у эшакда етиб боради.

Таъкидланишича, масъуллар томонидан бир неча йил аввал қишлоққа маҳаллий тиббиёт контейнери ажратилган. Ҳозирда Холбека Бобоқулова мазкур контейнердан фойдаланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!