Россиядан Арманистонга пул ўтказмалари ҳажми 40 фоизга камайди

Россиядан Арманистонга пул ўтказмалари ҳажми 40 фоизга камайди

2024 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Арманистонга жисмоний шахслардан пул ўтказмаларининг соф оқими 656,6 миллион долларни ташкил этди. 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан бу кўрсаткич 40 фоизга камайди. Бу ҳақда Арманистон Марказий банки вакили Ҳайк Аветисян маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».

Январь-март ойларида Россиядан ўтказилган пул ўтказмалари барча тушумларнинг 77,1 фоизини ташкил этди. Худди шу даврда Арманистондан Россияга жисмоний шахсларга 140 миллион доллар ўтказилган.

Россия чегара хизмати маълумотларига кўра, ўтган йили 616,6 минг Арманистон фуқароси Россияга кирган. 2020–2021 йиллардаги маълумотларга кўра, Россияда ўзини миллатига кўра арман деб ҳисоблайдиган 950 мингга яқин киши доимий асосда истиқомат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!