Шольц ва Макрон Си Цзиньпин ташрифи олдидан “махфий учрашув” ўтказишади

Шольц ва Макрон Си Цзиньпин ташрифи олдидан “махфий учрашув” ўтказишади

Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэль Макрон Парижда “махфий кечки овқат” ўтказади. Учрашув Хитой раҳбари Си Цзиньпин Францияга келишидан бир неча кун олдин бўлиб ўтади.

Politico нашрининг ёзишича, Шольц ва Макрон учрашувда ўз рафиқалари билан бўлишади. У француз ресторанларидан бирида бўлиб ўтади.

Журналистларнинг аниқлик киритишича, асосий мавзу 5 май, якшанба куни Францияга келадиган ва у ерда уч кун қоладиган Си Цзиньпиннинг ташрифи бўлади. Германия канцлери Франция президентига ўтган ой Хитойга қилган сафари ҳақида айтиб бериши мумкин.

Германия Маршалл жамғармаси расмийси Ноа Баркиннинг маълум қилишича, Макрон Шольцни келаси ҳафта Си Цзиньпин билан учрашувида иштирок этишга кўндирмоқчи. Шунингдек, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Politico газетасининг ёзишича, кечки овқат пайтида Макрон ва Шольц ЕИда мудофаани молиялаштириш масаласини ҳам муҳокама қилишлари мумкин. Франция президенти ҳарбий инвестицияларни молиялаштириш учун Европада қарз беришни ўз ичига олган "мудофаа облигациялари" яратмоқчи. Шольц ҳозирча ташаббусни қўллаб-қувватламайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!