Қашқадарёда ота фарзандига 4 минг доллар алимент тўлади

Қашқадарёда ота фарзандига 4 минг доллар алимент тўлади

У бунгача хорижда ишлаб юрган.

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 2012 йил 29 май кунидаги ижро варақасига асосан қарздор Б.Отақуловдан ундирувчи М.Турдиеванинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Мазкур ҳужжат Бюронинг туман бўлими иш юритувига келгунга қадар қарздор мамлакатни тарк этиб улгурганлиги сабабли, алиментни тўлиқ миқорда ундириб бориш имкони бўлмаган.

Хориждан қайтган фуқаро жорий йилнинг 24 апрель куни алиментдан бўлган 50 млн 400 минг сўм миқдорида 4 минг АҚШ долларини М.Турдиеванинг ишончли вакилига топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!