Қанча ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққанлиги очиқланди

Қанча ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққанлиги очиқланди

2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида қарийб 2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 % га ошган.

✅ Жорий йилнинг 5 ойида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони:

Қирғиз Республикаси – 995,3 минг нафар;

Тожикистон – 449,8 минг нафар;

Қозоғистон – 322,5 минг нафар;

Саудия Арабистони – 100,2 минг нафар;

Россия – 86,5 минг нафар;

Туркия – 63,9 минг нафар;

БАА – 55,7 минг нафар;

Қувайт – 16,5 минг нафар;

Миср – 13,5 минг нафар;

Жанубий Корея – 8,3 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 59,5 минг нафар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!