«Қамчиқ» довони ҳаракатланиш учун вақтинча ёпилди
5 март куни соат 00:01 дан бошлаб «Қамчиқ» довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Бунга «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз қор ёққани ва натижада қор кўчиши хавфи ошгани сабаб бўлган. Вазирлик томонидан зарурий профилактик чоралар кўрилаётгани айтилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).