Путин Остонада нималар деди?
Россия президенти Остонада ўтказилган ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида иштирок этди.
Путиннинг матбуот анжуманида билдирган фикрларидан асосий иқтибослар:
◾️ Ҳокимиятнинг тортиб олиниши шароитида Украина Олий Радасига бевосита мурожаат қилиш маъносиз;
◾️ Украина бўйича келишувларга эришмасдан туриб ўт очишни тўхтатиш мумкин эмас. Мможарога воситачилар орқали барҳам бериш иложсиз;
◾️ Агар АҚШнинг ўрта ва қисқа масофали ракеталари дунёнинг исталган минтақасида жойлаштирилса, биз тегишли жавоб чораларини кўрамиз;
◾️ Толибон Россиянинг терроризмга қарши курашдаги иттифоқчиси. Биз Афғонистоннинг ҳақиқий сиёсий тузилмалари билан алоқаларини сақлаб туришимиз керак;
◾️ Трамп номзод сифатида Украинадаги урушни тўхтатишга тайёрлигини эълон қилди. Биз буни жиддий қабул қиламиз, у буни чин дилдан айтганига шубҳам йўқ;
◾️ Душманнинг ўт очишни тўхтатиш режимидан фойдаланиб, ўз позицияларини яхшилашига йўл қўйиб бўлмайди.