Осиё кубоги U23. Ўзбекистон турнирни ғалаба билан бошлади

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон турнирни ғалаба билан бошлади

Қатарда старт олган Осиё кубоги U23 1-тури доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Малайзияга қарши майдонга тушди.

Доҳадаги «Халифа» стадионида ўтган баҳсда Жасур Жалолиддинов 10-дақиқада пеналтидан ҳисобни очган бўлса, захирадан майдонга тушган Улуғбек Ҳошимов 83-дақиқада жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди – 2:0.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари турнирни ғалаба билан бошлади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Вьетнам бугун Кувайтга қарши майдонга тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!