Олий судга янги судьялар сайланди
![Олий судга янги судьялар сайланди Олий судга янги судьялар сайланди](/photos/news/FQFntrDESC5M5qm.jpeg)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори билан:
Маъмуржон Кадиров ва Дилшод Ражабов муддатсиз даврга;
Жуманазар Эргашев, Носиржон Расулов, Бурхон Турдиев, Асқарали Умматалиев ҳамда Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).