Греция ҳукумати АҚШдан 20 та F-35 қирувчи самолётини сотиб олади

Греция ҳукумати АҚШдан 20 та F-35 қирувчи самолётини сотиб олади

Греция ҳукумати АҚШдан тахминан 3,5 миллиард долларга 20 та F-35 қирувчи самолётини сотиб олишни маъқуллади.
АҚШ ўтган январь ойида Греция учун тахминий қиймати 8,6 миллиард доллар бўлган 40 тагача F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишни маъқуллаганидан сўнг, Греция ҳукумати биринчи 20 та F-35 қирувчи самолётини 3,5 миллиард долларга сотиб олишни маъқуллади.
Греция Мудофаа вазири Никос Дендиас, Афина яқинидаги ҳарбий ҳаво базасини зиёрати чоғида қилган баёнотида, ушбу сотиб олишнинг «минтақада кучли тўсиқ» яратишини таъкидлаб, шартномани қабул қилиш мактуби имзоланганини ва юборилганлигини айтди.
АҚШ 2028 йилда Грецияга биринчи самолётни етказиб беришни бошлаши кутилаётган бўлсада, Греция келишув доирасида қиймати 8,6 миллиард долларга тенг яна 20 та F-35 сотиб олиш имкониятига эга.
Греция ҳукумати воизи Павлос Маринакис, харидни Грециянинг ҳарбий модернизацияси доирасидаги «сўнгги йиллар»нинг энг муҳим қадами деб таърифлаб, «Мамлакатимизни жиҳозлаш ва мудофаасини кучайтириш учун бу буюк дастурни амалга оширишда давом этамиз» деди.

F-35 дастури иштирокчи сифатида ёки сотиш орқали ҳозирда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Нидерландия, Канада, Австралия, Дания, Норвегия, Исроил, Япония, Жанубий Корея, Бельгия, Польша, Сингапур, Финляндия, Швейцария, Германия, Чехия ва Греция мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!