NEXIA 3 аукционда янги эгасини топди

NEXIA 3 аукционда янги эгасини топди

Мажбурий ижро бюросининг Қўштепа туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 28.12.2023 йилги ижро варақасига асосан карздор Р.Ахмедовдан ундирувчи Капитал банк АТБ фойдасига 140.456.000 сўм қарзни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган NEXIA 3 русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мазкур қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарз бартараф этилмаганлиги сабабли гаров мулки бўлган NEXIA 3 русумли автотранспорт воситаси хатланиб E-AUKSION савдоларига чиқарилган.

Ким ошди савдоларида 112.480.000 сўмга баҳоланган мулк 114.749.600 сўмга З.Муфтиллаев томонидан ютиб олинган.

Шунга кўра, мазкур автортанспорт воситаси аукцион ғолибига топширилди.

Саиджон Абдуқодиров,

Қўштепа туман бўлими бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!