Намунали маҳкумлардан тузилган полицияга эга мамлакат

Намунали маҳкумлардан тузилган полицияга эга мамлакат

Австралияда 200 мингга яқин турдаги ҳайвонлар яшайди, уларнинг аксарияти эндемик, яъни фақат чекланган доира да яшовчи ва энди сайёрамизнинг бошқа жойларида йўқ.

Австралия Саудия Арабистонига туя экспорт қилади.

Аҳолининг зичлиги бўйича мамлакатлар рўйхатида Австралия 195 давлат ичида 193-ўринда. Бу ерда бир квадрат километр майдонга 2,8 киши тўғри келади. Таққослаш учун, Монакода 1 квадрат км.га 18 минг киши тўғри келади.

Викторияда фақат лицензияга эга бўлган монтёрларга лампочкани алмаштиришга рухсат берилади.

Австралиянинг пойтахти Канберра бўлиб, у 1913 йилда ушбу мақсад учун махсус қурилган. Ушбу қарор мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари - Мелбурн ва Сидней пойтахт бўлиш ҳуқуқи учун ҳақиқий рақобатни бошлагандан сўнг қабул қилинди.

Австралиянинг тадқиқот агентлиги дунёга симсиз интернетни совға қилди. Ушбу кашфиёт 1998 йилда амалга оширилган ва шу кунгача австралияликлар WiFi дан лицензиясиз фойдаланадиган ҳар қандай компанияни судга беришмоқчи.

Дунёдаги энг хавфли 10 та тур илон фақат Австралияда яшайди. Бундан ташқари, бутун сайёрамизнинг энг заҳарли 25 та илони рейтингида 20 та Австралия илони бор!

Австралия дарёларидан бири Ҳеч қачон-ҳеч қачон (Never-never) деб номланади.

1859 йилда Австралияга олиб келинган 24 та қуён ўн йил ичида 2 миллионга етди.

Австралиянинг биринчи полицияси 1788 йилда намунали маҳкумлардан тузилган.

Австралия аҳолисининг деярли ярми (12 миллион) учта шаҳарда - Мелбурн, Сидней ва Брисбенда яшайди.

Австралия телевизион ошпазлик дастурларини жуда яхши кўради. Бир куни бош вазирлар сайловолди теледебати MasterChef шоусининг финали туфайли қолдирилган.

Австралиядаги кенгурулар сони аҳолидан икки баравар кўп. Қитъада 24 миллион киши ва 57 миллиондан ортиқ кенгуру бор!

Дунёдаги энг узун симтўсиқли девор Австралияда. У 8,5 минг километрга чўзилган. Панжара Австралиянинг бир қисмини Динго итлари яшайдиган жойдан ажратиб туради.

Австралияда қаттиқ атроф-муҳит назорати мавжуд – ҳатто пойабзал тагидаги тупроқни ҳам олиб кириш тақиқланади. 

Сайловга келмаслик ва аҳолини рўйхатга олишда қатнашмаслик учун мос равишда 20 ва 110 Австралия доллари миқдорида жарималар қўлланилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!