Наманганда 15 ёшли ўқувчи қиз жиноятга қўл урди

Наманганда  15 ёшли ўқувчи қиз жиноятга қўл урди

2021 йил 1 декабрь куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 30 ноябрь куни яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс ҳовлисига девор ошиб кириб, меҳмонхонасида бўлган умумий нархи 12.000.000 сўмлик бир дона билагузук, икки дона тилла узук, бир жуфт балдоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Давлатобод туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 й.т. қиз содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 1 декабрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!