Мессини сотиб олишга даъвогар клублар ҳозирча учта бўлди

Мессини сотиб олишга даъвогар клублар ҳозирча учта бўлди

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Мессини сотиб олишга даъвогар клублар номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда The Sun.

Франциянинг «Пари Сен-Жермен», Италиянинг «Ювентус» ва «Интер» клублари каталонлар ҳужумчисини сотиб олиш истагида. Қайд этилишича, ПСЖ аргентиналик футболчи учун йирик миқдордаги маблағни таклиф этишга қодир, Италияда эса Месси Испаниядагига қараганда камроқ солиқ тўлайди ва бу ҳам футболчининг танловига таъсир кўрсатиши мумкин.

21 август куни «Барселона» раҳбарияти 33 ёшли Мессини сотиши мумкинлиги маълум қилинди. Шу билан бирга клуб Мессини олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Аргентиналик футболчининг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзида тугайди.

Месси клубдаги вазиятдан анчадан буён норози. Жамоа бу йилги мавсумда совринсиз қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!