Лукакунинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда

Лукакунинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда

Манбага кўра, мавсум аввалида “Интер” “Челси”дан сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олган бельгиялик ҳужумчи Лукакунинг кейинги тақдири ҳақида ҳануз якуний жавоб айтилмаган.

Жамоалар 11 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалидан кейин бу борада ҳаракат бошлаши кутилмоқда. Лукаку эса “Интер”да қолмоқчи.

Маълумот учун, “Челси” ва ҳужумчи ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнига қадар тузилган. У бу мавсум “Интер” сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!