"Реал"нинг икки юлдузи навбатдаги ўйинда иштирок этмаслиги мумкин

"Реал"нинг икки юлдузи навбатдаги ўйинда иштирок этмаслиги мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго ва ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоасининг Испания Ла Лигаси доирасидаги “Реал Сосьедад”га қарши навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.

Хабар қилинишича, 23 ёшли Родриго гриппга чалинган ва 20 ёшли Беллингем гастроентерит билан касалланган, бу уларни машғулотларини ўтказиб юборишга мажбур қилган. Аммо мураббий Родригони ўйин қайдномасига киритди, Беллингемни эса йўқ.

Жорий мавсумда Родриго “Реал” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Жуд 36 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 10 та ассист қайд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!