Лионель Месси Аргентина терма жамоасида антирекорд қайд этди

Лионель Месси Аргентина терма жамоасида антирекорд қайд этди

Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси Америка Кубогининг гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлаб, плей-оффга йўл олди.

3-турдан ўрин олган Перуга қарши баҳсда Аргентина 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Лионель Месси жароҳати сабабли майдонга туширилмади. Лео Канада ва Чилига қарши ўйинларда эса 90 дақиқадан ҳаракат қилган.

Месси гуруҳ босқичидаги учала ўйинда ҳам ўз номига гол ёздириб қўя олмади. Шу тариқа футболчи ЖЧ—2010 дан буён катта турнирларнинг гуруҳ босқичини голсиз ўтказди. Лео сўнгги ЖАРда ўтган мундиалнинг гуруҳ босқичида гол ура олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси Аргентина билан биргаликда 2021 йилда Америка Кубогида, 2022 йилда Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!