Мўғулистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди

Мўғулистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди

Остона аэропортида Ухнаагийн Хурэлсухни Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев кутиб олди.

Мўғулистон Президенти 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади.

Мўғулистон прзиденти

2004 йилда Мўғулистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида кузатувчи мақомини олган биринчи давлат бўлди. Ўша пайтда ташкилот географик жиҳатдан кенгайиб, ШҲТнинг халқаро обрўсини исботлади.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон-Мўғулистон ҳамкорлиги доирасидаги анъанавий дўстона сиёсий муносабатлардан ташқари, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлик ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам асосини ташкил этади. 2023 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 133 миллион долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 27,7 фоизга ўсган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!