"Иккинчи Халқаро математика ёзги оромгоҳи-2024”да математика бўйича ўзбекистонлик терма жамоа аъзоларининг барчаси медалларни қўлга киритди

 "Иккинчи Халқаро математика ёзги оромгоҳи-2024”да математика бўйича ўзбекистонлик терма жамоа аъзоларининг барчаси медалларни қўлга киритди

Хитойда халқаро йиғинда иштирок этаётган Математика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси интеллектуал оромгоҳ қатнашчилари ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

Мазкур халқаро тайёргарлик 2-марта Хитой Халқ Республикаси томонидан ташкил қилинган бўлиб, жорий йил 11-22 июль кунлари Англиянинг Бат шаҳрида ўтказиладиган 65-Халқаро математика олимпиадаси олдидан ўзига хос синов вазифасини бажармоқда.

➡️ Натижаларга кўра:

⏺Ахтамов Озодбек Тўлқинович – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси - 🥈 Кумуш медал

⏺Бобоқулов Асадбек Сайфиддин ўғли – Тошкент шаҳридаги С.Ҳ.Сирожиддинов академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - 🥉Бронза медал

⏺Ғаффаров Расулбек Ҳамза ўғли – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - 🥉Бронза медал

⏺Суюнова Мадина Муҳиддин қизи – Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 96-мактабнинг 11-синф ўқувчиси - 🥉Бронза медал

⏺Зоҳиджонов Элбек Элмурод ўғли – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - 🥉Бронза медал

⏺ Жайловов Тўлқин Турдимуродович – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси - 🥉Бронза медал

✅ Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июнь – 3 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида дунёнинг 31 мамлакатидан 340га яқин терма жамоа аъзолари ва тренерлари “Иккинчи Халқаро математика ёзги оромгоҳи-2024”да иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!