Лавров Пашинян нотўғри йўлда эканини таъкидлади

Лавров Пашинян нотўғри йўлда эканини таъкидлади

Арманистон Россиядан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда АҚШ уруш тадқиқотлари институтининг сўнгги ҳисоботида ёзилди, деб хабар берди «Репорт».

Қайд этилишича, Ереваннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасидаги фаолиятини музлатиб қўйгани бунга энг ёрқин мисол бўла олади: “Афтидан, Ереван сиёсат ва хавфсизлик нуқтаи назаридан Москвадан узоқлашмоқчи".

Шунингдек, расмий Москва Арманистонга очиқдан-очиқ таҳдид қила бошлагани маълум бўлди: «Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яқинда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Жанубий Кавказни геосиёсий можарога тортмоқчи бўлаётганини айтди. С.Лавров Н.Пашинян нотўғри йўлда эканини таъкидлади».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!