Жуд Беллингем операция қилинади

Жуд Беллингем операция қилинади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем операция қилинади.

Англиялик футболчи ўтган мавсумда елкасидан жароҳат олган, аммо клуб ва Англия терма жамоасининг муҳим ўйинларини ўтказиб юбормаслик учун операциядан бош тортган. The Athletic нашрининг янгиланган маълумотларига кўра, "Реал Мадрид" эртами-кечми ярим ҳимоячи ҳали ҳам жарроҳлик аралашувига муҳтож бўлишини тушунади. Реабилитация даври икки ойдан уч ойгача давом этади.

Жуд Беллингем Мадриддаги дебют мавсумида 42 та ўйинда 23 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!