ЖССТ коронавирус турларини юнон алифбосидаги ҳарфлар билан номлашга қарор қилди

ЖССТ коронавирус турларини юнон алифбосидаги ҳарфлар билан номлашга қарор қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус турларини юнон алифбосидаги ҳарфлар билан белгилашга қарор қилди.

“ЖССТ вируснинг асосий вариантлари учун юнон алифбосидаги ҳарфлардан фойдаланган ҳолда содда, талаффузи ва ёдлаш осон белгиларини ўрнатди”, дейилади хабарда. Шундай қилиб, Б.1.1.7 коронавирусининг “инглизча” тури Алфа деб номланди, биринчи марта Жанубий Африкада кашф этилган Б.1.351 варианти Бета ва Бразилиянинг П.1 – Гамма деб номланди. Ҳиндча коронавирус штаммининг иккита кичик тури – Б.1.617.2 ва Б.1.617.1 навбати билан Делта ва Каппа деб номланди.

Таъкидланишича, янги номлаш тизими ЖССТ мутахассислари томонидан ушбу штаммлар биринчи марта топилган мамлакатларга нисбатан камситишлардан сақланиш ва нутқда фойдаланишни соддалаштириш мақсадида яратилган.

“Улар илмий номларни алмаштирмайди, балки жамоатчилик муҳокамасида ёрдам бериш учун мўлжалланган”, деди ЖССТ этакчи эпидемиологи Мария ван Керхов ва давлатларни янги белгиларидан фойдаланишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!