Измир шаҳридаги иккита заводда ёнғин келиб чиқди

Измир шаҳридаги иккита заводда ёнғин келиб чиқди

Измирнинг (Туркия) Чиғли туманидаги каучук ва пластик ишлаб чиқарувчи заводларида ёнғин юз берди.

Бу ҳақда Habertürk газетаси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин каучук ишлаб чиқарувчи корхонада бошланган, кейин номаълум сабабларга кўра пластик ишлаб чиқарувчи заводга ҳам тарқалган.

Ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради report.az.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!