Гуржистонда норозиликларга сабаб бўлган «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Гуржистонда норозиликларга сабаб бўлган «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Гуржистон парламенти «чет эл агентлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, унга қарши оммавий норозилик намойишлари ўтказилган эди.

Ҳужжатни 83 нафар депутат ёқлади, қарши овоз берганлар бўлмади.

Бир кун аввал парламент олдида қонун лойиҳасига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар полиция томонидан тарқатиб юборилди.

Қонун лойиҳасида молиялаштиришнинг 20 фоиздан ортиғини хориждан олувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларига чет эл давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида рўйхатдан ўтиш мажбуриятини юклаш назарда тутилган. Рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун жарима солиш таклиф қилинмоқда.

Гуржистон расмийларининг айтишича, бу қонун чет эл агентларни рўйхатга олиш тўғрисидаги АҚШ қонунининг қисқартирилган версиясидир ва унинг қабул қилиниши аҳолининг хабардорлигини сезиларли даражада яхшилайди.

Шу билан бирга, қонунга қарши бўлганлар уни Россиядан кўчирилган ва мухолифатни обрўсизлантиришга қаратилганини таъкидлаб, эътироз билдиришмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!