АҚШлик эркак автомобиль эшиги бармоғини узиб юборгани учун BMW компаниясини судга берди

АҚШлик эркак автомобиль эшиги бармоғини узиб юборгани учун BMW компаниясини судга берди

АҚШнинг Лонг Айленд шаҳрида яшовчи 68 ёшли фуқаро ўзининг BMW автомобили эшигига бош бармоғини қаттиқ қисиб олди. Натижада жиддий жароҳат олган бармоқнинг ярми узилиб тушгани учун машина эгаси BMW компаниясидан 1,9 миллион доллар миқдорида товон пули олди. Бу ҳақда Правила Жизни нашри хабар бермоқда.

Воқеа 2016 йилда содир бўлган. Америкалик дастурчи Годвин Боатенг ўша вақтлар эшиги оҳиста ёпиладиган функцияга эга BMW Х5 автомобилини бошқарар эди. Машина эгаси касалхонага ётқизилгач, шифокорлар бармоқни қайта ўз ҳолига қайтаришнинг иложи йўқлигини айтишган.

Текширувлар натижасида маълум бўлишича, компания бундай нохуш ҳодисаларнинг аниқ сонини яшириб келган. Суд давомида BMW автомобиль эшиги туфайли атиги бир неча киши жароҳатланганини даъво қилди, лекин аслида бутун дунё бўйлаб оҳиста ёпиладиган функцияли эшикдан келиб чиққан жароҳатлар билан боғлиқ камида 44 та ҳолат қайд этилган.

Жабрланувчига товон пули тўлаш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинди. Қайд этилишича, Боатенг бундай ҳукмдан жуда мамнун.

Жароҳат туфайли Годвин ёзиш ва овқатланишни қайта ўрганишга, шунингдек, севимли хоббиси бўлган теннис машғулотларидан воз кечишга мажбур бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!