Анатолий Рубаков футзал бўйича жаҳон чемпионатида бош ҳакам бўлиб ишлайди

Анатолий Рубаков футзал бўйича жаҳон чемпионатида бош ҳакам бўлиб ишлайди

Хабарингиз бор, 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мамлакатимизда бўлиб ўтади.

ФИФА ушбу чемпионатдаги ўйинларни бошқариб борувчи реферилар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, чемпионатда ўзбекистонлик рефери Анатолий Рубаков бош ҳакам сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.

Анатолий Рубаков футзал бўйича жаҳон чемпионатида бош ҳакам бўлиб ишлайди

Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу мундиалда жами беш қитъадан 38 нафар турли мамлакат ҳакамлари бош ҳакам сифатида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия термаларига қарши ўйин ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!