Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар темир йўл юк ҳужжатларини дастурга киритиш оператори С.Э. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини танишлари ёрдамида Самарқанд темир йўл техникумига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!