“One Chip Challenge” чипсининг хавфсизлиги текширилмаган – Санэпидқўмита

“One Chip Challenge” чипсининг хавфсизлиги текширилмаган – Санэпидқўмита

Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида “One Chip Challenge” чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошлангани, бу эса саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.

“Фуқароларимиздан “Ушбу маҳсулот Ўзбекистонга ҳам олиб келинганми?”, “Маҳсулотга Санэпидқўмита томонидан санитария-эпидемиологик хулоса берилганми?” деган саволлар келиб тушмоқда.

Санэпидқўмита томонидан “One Chip Challenge” маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаганини, шу билан бирга ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонидан мурожаат ҳам бўлмаганини маълум қиламиз”. Шу ўринда фуқароларимиздан хавфсизлиги текширилмаган озиқ-овқат маҳсулотларни харид қилмасликни ва истеъмол қилмасликни сўраймиз.
дейилади муносабатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!