"Украина Россия билан муроса қилишга ҳали тайёр эмас"

"Украина Россия билан муроса қилишга ҳали тайёр эмас"

Украина Россия ҳарбий маъмурияти билан муроса қилиш ва келишувга эришишга ҳали тайёр эмас. Бу ҳақда Украина президенти офиси раиси, президент маслаҳатчиси Андрей Ермак берган баёнотга асосланиб, Reuters нашри хабар берди.

Андрей Ермакка кўра, Украина томони Россия билан ҳар қандай келишувга тайёр эмас. Бу эса Киев ўз ҳудудларини Москвага бериб юборишни хоҳламаслиги билан чамбарчас боғлиқ.

Ушбу муҳокамалар АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг аргументларидан сўнг кўтарилган. Трамп агар президентликка тайинланса, можарони қисқа муддатда якунлай олишини айтган. Украина президенти идораси бу фикрга қарши чиқиб, Трампнинг режалари реалликдан узоқ эканлигини билдирган.

Украина президенти Владимир Зеленский идораси раҳбари Андрей Ермак Вашингтонга ташрифи чоғида журналистларга Киев урушда “адолатли тинчлик”га эришиш бўйича ҳар қандай маслаҳатни тинглашини айтган. Таҳлилчиларга кўра, бундай “адолатли тинчлик” Украина учун фақат ўз ҳудудларини қайтариб, уруш учун репарация олган тақдирдагина бўлиши мумкин.

“Жуда муҳим мавзу ва қадриятлар борки, биз улар борасида ҳали муросага яқин эмасмиз. Бу қадриятлар мустақиллик, эркинлик, демократия, ҳудудий яхлитлик ва суверенитет каби масалалардир, — деган Андрей Ермак.

Ермакнинг ташрифи келаси ҳафта АҚШ пойтахтида бўлиб ўтадиган НАТО саммити олдидан ташкил этилган. Режалаштирилган саммитда Украина асосий муҳокама мавзуси бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!