Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Канцлери Олаф Шольц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабининг очилишига бағишланган маросимда иштирок этдилар.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар. Унинг асосий мақсад ва вазифалари мамлакатимиз ҳудудларида бошқарув кадрларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва илғор технологияларни ўзлаштириш борасидаги салоҳиятини оширишдан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!